«QUANTUM INSURANCE» акциядорлик жамияти (аввалги номи «ИНГО-УЗБЕКИСТАН») жамоаси, суғурта соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшган, ўз касбига садоқатли, фидойи инсон, Жамиятнинг Сурхондарё вилояти филиали директори Менглиев Хожиакбар Бобохоновичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари, қариндошлари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Хожиакбар Бобохонович ўзининг ҳалоллиги, камтарлиги, меҳнатсеварлиги ва юксак масъулият ҳисси билан ҳамкасблари орасида алоҳида ҳурмат ва эътибор қозонган эди. У жамоасига ғамхўр раҳбар, ҳамкасбларига самимий дўст, атрофидагиларга доимо ёрдам қўлини чўзишга тайёр инсон эди.
Менглиев Хожиакбар Бобохоновичнинг ёрқин хотираси, эзгу ишлари ва юксак инсоний фазилатлари барчамизнинг қалбимизда абадий сақланиб қолади.

