Бош саҳифа / Маданият / Зурмала ёдгорлиги таъмирланади

Зурмала ёдгорлиги таъмирланади

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Намозов, вилоят ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Ж.Тўраев ва Таиланд давлати Накхонратчасима провинцияси Бош роҳиби Пракру Таворн Кижжарак, Таиланд буддистлар жамияти вакили, Марказий Осиё буддизм даври тарихини тадқиқот этувчи олим, Ўзбекистоннинг буддавийлик объектлари мавжуд Сурхондарё вилоятига турлар ташкил этишга масъул Пхансак Бунясопхонпхонг ўртасида “Туризм йўналишидаги муҳим буддавий маданий ёдгорликлар” мавзуига бағишланган видеоконференцалоқа шаклидаги учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Таиланддаги элчихонаси томонидан ташкил этилган тадбирда Сурхондарё вилояти қадимги Кушонлар салтанатига оид буддизм ёдгорликлари билан ҳам дунё сайёҳларида катта қизиқиш ўйғотаётгани таъкидланди. Ўтмишда барпо этилган ноёб иншоотлар умумжаҳон будда маданиятига қўшилган улкан ҳисса экани ҳақида фикр алмашилди.

Онлайн учрашувда таиландлик иштирокчилар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Алимарданованинг Сурхондарё вилояти туризм салоҳияти ва воҳадаги буддизм археологик ёдгорликлари тўғрисидаги тақдимоти билан танишди.

Далварзинтепа, Фаёзтепа, Зурмала, Кампиртепа каби археологик ёдгорликлар билан атрофлича таништирди.

Дўстона мулоқот шаклида ўтган видеоучрашувда таиландликлар Зурмала ступасини таъмирлаш истаги борлигини, ёз фаслида бир гуруҳ сайёҳлар Сурхондарёга келиб мазкур ёдгорликлар билан танишишга қизиқиш билдирганини маълум қилди. Археологик ёдгорликлар тўғрисида тай тилида китоблар чоп этишга келишилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Германиялик сайёҳ Термизда адашиб қолди

Сурхон заминидаги мўъжизакор жойлару зиёратгоҳларни томоша қилиш учун дунёнинг турли гўшаларидан сайёҳлар ташриф буюришмоқда. Германиялик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan