Бош саҳифа / Жамият / Ёшлар гузари бўлади

Ёшлар гузари бўлади

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини вилоятимизда режали ва тизимли тартибда ташкил этишга бағишланган ўқув семинари ўтказилди. Семинарда таъкидланганидек, дастур ижросини амалга ошириш  борасида ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан вилоятда Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирган паспортлар ишлаб чиқилади. Маҳаллаларда  “Ёшлар  меҳнат  гузарлари” ташкил этиш учун бино ва ер майдонлари ажратилиб, ташаббускор тадбиркорлар жалб қилинади. Семинар якунида белгиланган вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан вилоят ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда туман, шаҳарларга бириктирилган мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар  берилди.

Меҳрангиз  РАХИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan