Бош саҳифа / Таълим / Воҳалик педагоглар орасида америкалик ўқитувчи

Воҳалик педагоглар орасида америкалик ўқитувчи

Ўзбекистондаги таълим муассасаларида инглиз тилидан дарс бериш учун АҚШдан 27 нафар ўқитувчи келди, дея хабар берди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти парламентга қилган мурожаатида чет тилларини ўрганишни бу йилги устувор вазифалардан бири деб таъкидлади. Шу боис, жойларда инглиз тилини ўргатишни янада яхшилашга кўмаклашиши учун биз АҚШдан мутахассисларни таклиф этдик. Бу бизга юқори мақсадларга эга «English speaking Nation» лойиҳамизни амалга оширишда яқиндан ёрдам беради”, деди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

Мутахассислар Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Жиззах, Навоий вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб боради.

Шу мақсадда Сурхондарё вилоятига келган халқаро мутахассис Кеннец Н.Маерс 2022 йилнинг 25 январигача маҳаллий ўқитувчилар даврасига қўшилиб, дарсларда бевосита иштирок этади.

Хабарингиз бўлса, «English speaking Nation» дастури 2020 йилда ишга туширилаётгани ҳақида айтилганди. Бу дастур Ўзбекистонда инглиз тили ўқитувчиларининг билим ва малакаларини оширишни мақсад қилган бўлиб, унинг ташаббускори Халқ таълими вазирлигидир. Дастур вазирлик ҳузуридаги Инновациялар, технологиялар ва стратегиялар маркази томонидан American Councils (Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари), RTI (Research Triangle Institute) ва Халқаро тараққиёт бўйича АҚШ агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Дастур инглиз тили ўқитувчиларига таълим берувчи тренерлар ҳамда ўрта мактаблар инглиз тили ўқитувчиларига касбий ривожланиш имкониятларини тақдим этади.

ESN:STT доирасида ўрта мактабларнинг 15 минг нафар педагоглари ва 1000 нафардан ортиқ тренер-ўқитувчиларига ишдан ажралмаган ҳолда инглиз тилини ўқитиш бўйича кўникмалари ва ўқитиш услубларидан сабоқ берилади. Дастур мақсадларидан бири ўқувчилар ўртасида инглиз тилини билиш даражаси ва сифатини яхшилашдан иборатдир. Қолаверса, у ўрта мактаблар инглиз тили ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ошириш ва педагоглар ўртасида ҳамкасбларни қўллаб-қувватлаш учун устоз-шогирдлик дастурларини жорий этишни ҳам ўз ичига олади.

Ф.Умидуллаева

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

TARBIYA VA SAVIYA

“Gapni gapir uqqanga” degan donishmandlar. Donishlar teran ildizga egaki, uning aslini ham ko‘pchilik bilmaydi. Aytilgan …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan