Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Воҳа тадбиркорлари Хатлонда

Воҳа тадбиркорлари Хатлонда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари янги босқичда изчил ривожланаётганида чуқур маъно мужассам.

Зеро, ўтмишдан яқин қўшни, ишончли дўст бўлиб яшаган икки мамлакат халқларини азалий қуда-андачилик, ошна-оғайничилик ришталари ҳам бир-бирига мустаҳкам боғлаб келган.

5-6 май кунлари Хатлон вилоятининг Бохтар шаҳрида вилоятимиз тадбиркорларининг кўргазма-ярмакаси ўтказилди. Унда Сурхондарё вилоятидаги 50 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Тадбир доирасида бизнес-форум ташкил этилиб, “Сурхондарё вилоятининг экспорт ва инвестициявий салоҳияти”, “Сурхондарё ва Хатлон вилоятлари тадбиркорлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим масалалари” каби мавзуларда тақдимотлар ўтказилди.

Халқларимиз ўртасида янги босқичда ривожланаётган бу каби дўстона алоқалар амалий мазмун билан янги босқичда бойиб бораётганидан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Икром АМИРҚУЛОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ангорда жун ва ипакчилик ривожлантирилади

Президентимиз жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan