Бош саҳифа / Жамият / Ватанга вафо улуғ қарз

Ватанга вафо улуғ қарз

Хорижда мўмай даромад излаб юрган айрим юртдошларимиз ҳалокат тўрига илинмасдан тўғри йўлни топиб олганларида, оиласи фароғатда бўлган бўларди.

Кўпинча ҳарбийлар даврасида бўлиб ўтган қатор тадбирлар давомида айрим маҳалла-гузарларда ёшлар тарбиясига, уларнинг юриш-туришларига аҳамият бермаслик ёки лоқайд муносабат ўзининг салбий иллатларини кўрсатаётгани таъкидланади. Айниқса, диний ақидапараст- ликнинг мевалари жуда тахир ва аччиқ бўлади. Буни хорижий давлатларда ИШИДчилар содир этаётган жирканч қилмишлар ҳам яққол кўрсатиб турибди.

Албатта, бегона юртларда кимларнингдир ноғорасига ўйнаб, қўллари қон бўлган, террорчиларнинг тегирмонига сув қуяётган, уларнинг гуруҳи аъзосига айланган юртдошларимизнинг  тақдирига фақат ва фақат ачинмоқ керак. Чунки улар инсоният буткул қоралаётган, исломга зид бўлган ва ҳалокат жарлигига билиб-билмай тушиб қолган бахтсиз кимсалардир.

Бу ҳам етмагандек, улар ўзлари қон тўкаётган манзилларга яқинлари, таниш билишларини ҳам чорламоқда. Қўли қонга ботган одамнинг қилмишларидан унинг авлодлари ҳам маъюс бўлади.

Халқимизда «бола бошидан…» деган нақл бор. Агар аввал бошдан болага тўғри йўлни кўрсатсангиз, у тўғри йўлдан кетади. Araр фарзанд тарбиясига лоқайд бўлсак, уни кимдир ўз тузоғига илинтиради.

Ўз ихтиёрингизни бош- қалар қўлига қўшқўллаб топширсангиз, ўзгаларнинг қулига айланасиз, уларнинг мақсадлари учун хизмат қилишга мажбур бўласиз. Агар оламга ҳушёр нигоҳ билан боқсангиз, таъма, ёлғон ваъдалар тузоғига илинмасангиз, ҳақ йўл сизники бўлади. Кўриб-билиб, таниб юрганингиз йигит ёки аёлни «Сурия ёки бошқа бегона юртларга урушга кетибди», деб эшитсангиз, ҳайратдан ёқа ушлашингиз турган гап.

Дунёда узиш ўта машаққатли ёки  имконсиз бўлган қарзлар бор. Бу она сути ва Ватан меҳри, бахтли, саодатли халқингиз олдидаги фарзандлик қарзидир. Англасангиз, бу қарз ғоятда улуғ қарз.

Шоҳруҳ САФАРОВ,
ҳарбий хизматчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan