Бош саҳифа / Жамият / Вакциналар туманларга қандай етказилади?

Вакциналар туманларга қандай етказилади?

COVID-19 га қарши 40 минг доза AstraZeneca вакцинаси Сурхондарё вилоятига олиб келингани ҳақида хабар бергандик. Хўш, улар туманларга қандай тартибда етказилади?

Вилоят СЭО ва ЖС бошқармаси мутахассиси Худойназар Хўжаназаровнинг таъкидлашича, келтирилган вакциналарни эмлаш пунктларига “совуқлик занжирига” риоя қилган ҳолда ташилишини таъминлаш мақсадида ЮНИСЕФ ташкилотининг “Соғлиқни сақлашни мустаҳакмлаш” лойиҳаси асосида вилоятизга 1 та катта ҳажмдаги авторефрижиратор ва 14 та МИНИВЕН автотранспорт воситаси ажратилган.

Мазкур автотранспорт воситаларида вакциналарни керакли ҳароратда сақлаш учун барча қулайликлар яратилган.

Дастлаб, кимлар эмланади?

Коронавирусга қарши эмлаш асосан, 18 ёшдан юқори бўлган аҳоли қатлами орасида олиб борилади. Дастлаб, касаллик билан биринчи бўлиб дуч келадиган қатлам вакиллари, 65 ёшдан ошган аҳоли, тиббиёт ходимлари, хавф гуруҳига кирувчилар, яъни юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва бошқа жиддий касалликларга чалинган инсонлар эмланади.

Маълумки, кекса ёшдаги инсонларда касаллик жуда оғир ўтди. Чунки, ёши катталарда истаймизми ёки йўқ, биттасида 3 та, иккинчисида 5 тадан ёндош касалликлар кузатилади. Қон босими кўтарилиши, қандли диабет ва ҳоказо. Айнан коронавирус мана шу ёндош касалликлар авж олиши ҳамда унинг асорати сабабли қийин кечди. Оқибатда қанчадан-қанча аянчли ҳолатлар рўй берди. Шу сабабли, ёндош касалликлари бор аҳоли, шу жумладан, онкологик касалликлар билан оғриган беморлар ҳам, албатта, эмланиши керак бўлади.

Сўнгра, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, чет элга яқин вақт ичида кетиши керак бўлган мигрантларга ва аҳолининг бошқа қатлам вакиллари эмланади. Албатта, эмлаш жараёни келтирилган вакциналарнинг дозаси миқдорига қараб, босқичма-босқич равишда амалга оширилади.

Вакцина соғлом танага юборилади

Яна шуни ҳам эътибордан қочирмаслик керакки, эмланадиган одам аввало тиббий кўрикдан ўтказилади ва унинг соғломлигига ишонч ҳосил қилинганидан кейингина вакцина иньекция орқали юборилади. Шундан сўнг, эмланган киши махсус тиббиёт хонасида 30 дақиқа давомида кузатув остида бўлади. Ҳеч қандай ножўя ҳолатлар аниқланмагач, кетишга рухсат берилади.

Эмланганлар ниқоб тақмаслиги керакми?

Асло йўқ. Сабаби эмланган одам касалликни юқтирмаслигига 95 фоиз кафолат бўлгани билан, у вируснинг ташувчиси ҳам бўлиб қолиш эҳтимоли катта. Чунки, мабодо коронавирус нафас йўлига тушса, акса уришимиз, ёки яқинларимиз билан мулоқотда бўлишимиз мумкин. Бу жараёнда ўзимиз билмаган ҳолда уйдаги фарзандларимизга касалликни юқтиришимиз ҳеч гап эмас. Шу боис, ниқоб тақиш, қўлларни совунлаб ювиш ва доим гигиенага амал қилишни канда қилмаслик зарур.

Кимлар иштирок этиши мумкин эмас?

Эмлашга келган фуқарода бирор соматик ёки юқумли касалликлар авж олган даврда вакцинация қилинмайди. Шунингдек ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналар ўртасида ҳам эмлаш ишлари олиб борилмайди.

Феруза Раҳмонқулова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Деновдаги 81-мактабга электрон доска ҳадя қилинди

O’zLiDeP Денов тумани Кенгаши депутати С.Рашидова «Қуёшли юрт» маҳалласидан сайланган. Бугунга қадар депутат маҳалладаги кўплаб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan