Бош саҳифа / Жамият / Ўзингизни офатдан асранг!

Ўзингизни офатдан асранг!

Совуқ тушиши билан иссиқлик манбаларига эҳтиёж ортиб боради ва турар жойларни иситишда аҳоли томонидан турли хил воситалардан фойдаланилади.

Хавфсизлик талабларини билмаслик ва риоя этмаслик аҳоли орасида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлар содир бўлиш эҳтимоли ошади.

Ис гази газ ва бошқа ёқилғиларнинг асосан чала ёниши жараёнида ҳосил бўлади. Бундан ташқари, кўплаб аралаш газлар ва аэрозоллар таркибида мавжуд бўлиши қайд қилинган. Жумладан, генератор газларида 9-29 фоиз, портлаш газларида 60 фоиз, автомобиль тутунида 6,3 фоиз миқдорда ис гази ажралиши аниқланган. Аҳоли турар жойларида иситиш воситаларидан нотўғри фойдаланиш, қўлбола иситиш ускуналарини ишлатиш натижасида заҳарланиш ҳолатлари учраши мумкин. Ушбу ҳолатда ҳам ис газининг рухсат этилган миқдори 20 мг/м3дан (ПДК-20 мг/м3) юқори бўлганда заҳарланиш кузатилади.

Ис гази инсон организмига нафас аъзолари орқали ўзгармаган ҳолатда тушиб, қонга осонликча сўрилади. Сўрилган газ гемоглабин билан бирикиб, карбоксигемоглабинни ҳосил қилади. Карбоксигемоглабин мустаҳкам турғун модда бўлиб, осонликча парчаланмайди. Натижада тўқималар учун зарур бўлган кислородни ташиш учун мўлжалланган оксигемоглобин ҳосил бўлмайди. Карбоксигемоглобин осонлик билан гемато-энцефалитик барьердан (тўсиқдан) ўтиб бош мияга бевосита заҳарли таъсир этади. Бунинг натижасида марказий асаб системаси фаолияти издан чиқиб, қисқа муддатда ўлим ҳолати кузатилиши мумкин.

Ис газидан енгил заҳарланишда пешонада оғриқ, чакка соҳасида пульсация, бош айланиши, қулоқларда шовқин, қайд қилиш, ҳолсизлик белгилари кузатилади. Ўрта оғирликда заҳарланишдамаълум муддатга эс-ҳушнинг йўқолиши, хотиранинг издан чиқиши, ҳаракатнинг бузилиши, қалтираш кузатилиб, астеноневротик синдром юзага келади.

Оғир заҳарланиш-коматоз ҳолат (эс-ҳушни 5-7 сутка тўлиқ йўқотилиши), тутқаноқ белгилари, тери ва шиллиқ қаватларнинг кўкариши, нафас олиш ритмининг издан чиқиши, томир уриши минутига 110-120 тага етиши, қон босимини пасайиши, тана ҳароратининг 39-40 даражагача кўтарилиши кузатилади. Заҳарланишдан соғайгандан сўнг ҳам паралич каби оғир асоратлар сақланиб қолиш эҳтимоли мавжуд.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, хоналарни иситишда ва табиий газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя қилиш ис газидан асрайди.

Ж.ВАППАЕВ,
вилоят ФВБ ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan