Бош саҳифа / Жамият / Ўзбек ва турк ботирлари майдонда

Ўзбек ва турк ботирлари майдонда

Бугун Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги Термиз дала-ўқув майдонида Ўзбекистон ва Туркия Республикалари Мудофаа вазирларининг икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ икки мамлакат Қуролли Кучларининг махсус бўлинмалари ҳамкорлигидаги махсус-тактик ўқувининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи, полковник Лазизжон Усмонов, Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи, полковник Пўлатжон Сативалдиев ва Туркия Республикаси махсус операция кучлари бригадаси командирининг ўринбосари, полковник Рушту Тўреди ва икки давлат ҳарбий хизматчилари иштирок этди.

Тантанали маросимда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида барча соҳаларда ўзаро ҳамкорлик алоқалари, дўстлик ришталари янги босқичда ривожланаётгани таъкидланди. Мазкур ўқув машғулотининг сифатли ва юқори савияда ўтишига муваффақият тиланди.

Ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари олдидан саф майдонида Термиз гарнизони ҳарбий оркестри садолари остида икки давлат ҳарбий хизматчилари саф тортиб ўтди.

Дала-ўқув майдонида давом этган ўқувларда ҳарбий хизматчилар тажриба алмашиш учун кўргазмали машғулотлар ¬ жумладан, 15 километр мажмуавий махсус-тактик йўлагидан ўтиш, жанговар иккилик, учлик ва тўртлик таркибида яқин жанг элементлари бўйича кўргазмали амалий махсус ўқ отиш ва қийин шароитларда яшовчанлик ҳолатлари бўйича амалий машғулотларга жалб этилди.

Иштирокчилар полигонда махсус-тактик ўқув саволлари бўйича амалий машғулотлар олиб борди. Ўзбек ва турк ҳарбийлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Дарвоқе, 23 март куни Туркия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи, армия генерали Яшар Гулер раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида Туркия делегацияси раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Туркия делегацияси вакиллари Тошкентдаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриши, шунингдек, «Термиз» полигонида ўтказилаётган ўзбек-турк қўшма тактик ўқувларини кузатиши кутилмоқда.

Холмўмин Маматраимов, ЎзА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan