Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Ғўза майдонлари қисқаради

Ғўза майдонлари қисқаради

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2019 йили ғўза ўстириладиган майдонлар бу йилгига нисбатан 4 минг гектар майдонга қисқаради. Ғўзадан бўшайдиган майдонларга сабзавот экинлари ўстирилади.

Чунки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий қисмини экспорт қилиш мўлжалланаяпти ва шу ҳисобда деҳқонларнинг даромади ошириб борилади.

Аммо шуни ҳам айтиш керакки, пахта ялпи ҳосили камаймайди. Деҳқонлар келгуси йил 74078 гектар майдонда ғўзанинг тезпишар, серҳосил навларини экиб, бу йилги даражадан кўпроқ “оқ олтин” хирмони уюшлари белгиланган. Айнан шунинг учун ҳам пахтакорларимиз ҳозирдан бўлғуси ҳосилга мустаҳкам замин яратишаяпти. Пахтаси териб олинган майдонлар ғўзапоядан зудлик билан тозаланиб, маҳаллий ва минерал ўғитлар киритилаяпти ва пешма-пеш шудгорланаяпти. Айни пайтда воҳа далаларида ғўзадан бўшаган майдонларда шудгорлаш конвейер усулда ташкил этилаётир. Ғўзапоядан тозаланган далалар маҳаллий ўғит солингач, шудгорлаш отряди аъзолари ер ҳайдашга алоҳида эътибор беришаётир. Мавжуд 446 та ҳайдов трактори ҳар бири билан кунига 8-9 гектар майдон шудгорланаётир.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“To’palang”dan obi hayot keladi

Viloyatimizda aholini toza ichimlik suvi bilan ta’minlash eng muhim masalalardan. Zero, bugungi kunda viloyat aholisining …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan