Бош саҳифа / Жамият / Уйинг тинч — юртинг тинч

Уйинг тинч — юртинг тинч

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллигини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳудудида “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Тадбир давомида кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда, 133 082 та объект текширилди, 5820 та маъмурий ҳолатлар аниқланиб, уларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Маъмурий қамоққа олинган ҳуқуқбузарлар вилоят бўйича 56 нафар, спиртли ичимликка ружу қўйган 150 нафар шахслар, руҳий касаллардан 48 нафари даволаш муассасасига, 2 нафар аниқ яшаш манзилига эга бўлмаган шахс Реаблитация марказига жойлаштирилди.
Ички ишлар органлари Пробация хизмати ҳисобида турган 5 нафар маҳкум жазо ўташнинг белгиланган тартиб қоидаларига риоя этмасдан, жазодан қасддан бўйин товлаганлиги учун жазо турини бошқа жазога алмаштириш бўйича судларга тақдимномалар киритилди.

Муқаддам судланган шахсларнинг 18 нафари маъмурий назоратга олиниб, улар қайта жиноят содир этмасликлари учун профилактик суҳбатлар ҳам олиб борилмоқдаки, улар бугунликда ўз самарасини бераётир. Қолаверса, аввал содир этилиб, фош этилмаган жиноятлардан 4 таси тадбир давомида фош этилди, қидирувда бўлган шахсларнинг 11 нафари қўлга олинди. Гиёҳвандлик билан боғлиқ бўлган 2 та ҳолат Денов ҳамда Узун туманларида аниқланган бўлса, Бандихон туманида фоҳишахона ташкил этиш бўйича 1 та ҳолат аниқланди.

Айтиш керакки, ўтказилаётган “Тиғ” тадбирлари давомида вилоят бўйича 5 та ўткир тиғли жисмлар фуқаролардан тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, олиб қўйилди. Вилоят ҳудудининг барча маҳаллаларида хонадон ва объектларга тадбир бошидан жами 209 та видео-кузатув камералари ўрнатилишига эришилди.

Тадбирлар давом этмоқда. Байрам эса яқин. Ҳадемай, юртимизнинг осмонида ҳурлик байроғи ҳилпираган кунни катта тантаналар билан кўтаринки кайфиятда нишонлаймиз. Бу кун ўттиз йил ортга назар соламиз, қаерда қоқилдик, қаерда юксалдик, бари-барини сарҳисоб қиламиз. Бу шундай сарҳисобки, келгусига режалар тузишимизда тўғри йўлни кўрсатадиган, аниқ мақсадлар сари ундайдиган бўлади. Вилоят ички ишлар ходимлари томонидан байрамга пухта тайёргарлик кўрилиши ана шундай кунда одамлар кўтаринки кайфиятда бўлишлари, хавфсиз ҳолда тинчлик-осойишталикда мустақиллик байрамини нишонлашлари учун хизмат қилади. Зеро, аҳоли хавфсизлиги энг муҳим ва долзарб вазифага киради.

Феруза Раҳмонқулова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Деновдаги 81-мактабга электрон доска ҳадя қилинди

O’zLiDeP Денов тумани Кенгаши депутати С.Рашидова «Қуёшли юрт» маҳалласидан сайланган. Бугунга қадар депутат маҳалладаги кўплаб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan