Бош саҳифа / Жамият / Умрбоқий анъана

Умрбоқий анъана

Байрам муносабати билан ўтганлар хотирасини ёд этиш, қабрларини зиёрат қилиш, шунингдек, қабристонларни ободонлаштириш ҳам анъанага айланган.

— Ангор туман ободонлаштириш бошқармаси тасарруфида 12 та қабристон бўлиб, ҳар бирининг номи ва келиб чиқиш тарихи, зиёрат қилиш тартиб-тамойили, ибратли ҳадис ва иборалардан намуналар тайёрланиб, ўрнатилди, — дейди туман ҳокимлигининг бош мутахассиси Эркин Тангриев.

Кўкаламзорлаштириш ойлигида 700 га яқин манзарали дарахт кўчатлари экилган бўлса, мавжудлари оқланиб шакл берилди. Бу манзилларнинг атрофига экилган манзарали дарахт ва гулларга ариқ тортилиб, қабристон назоратчилари томонидан парвариш қилинишига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Туман ҳокимининг ташаббуси билан “Саъд ибн Абу Ваққос ота” қабристониданомаълум 200 дан ортиқ рус ва бошқа миллат вакилларининг қаровсиз қолган қабрлари аниқланиб, тартибга келтирилди, панжаралари таъмирланиб, бир хил рангда бўёқдан чиқарилди.

Дарҳақиқат, инсонга “инсон” деган улуғ ном берилган. Қайси миллат вакили бўлишидан қатъий назар у, аввало, инсон. Бу ҳам мамлакатимизда эъзозланган миллатлараро ва диний бағрикенглик фазилатининг ёрқин намунасидир.

— Айни кунда туман ободонлаштириш бошқармасининг 70 нафар ходими мавжуд қабристонлар атрофидаги дарахтларни ва тўсиқ деворларини оқлаш ишларини олиб боришмоқда, — дейди туман ободонлаштириш бошқармасининг инфратузилма объект- ларини сақлаш бўлими бошлиғи Шоназар Зоиров.

Шарқона меъморчилик услубида андаза берилган кўркам мақбара, сокин ва саришта йўлакчалар, шинам тиловатхоналар киши руҳиятини тинчлантириб, ўқилаётган қироатдан қалблар ҳаловат топади.“Хўжарушной ота” қабристони ҳам эрталабдан ҳудуддаги маҳалла фаоллари, ишчилар билан гавжум. Кишининг қалбига таскин ва илиқ ҳарорат берувчи бу ҳамжиҳатлик замирида йиллар давомида ота-боболаримиздан ўтиб келаётган умрбоқий анъана ва маънавий меърос учқунлари жилоланиб туради.

Зеро, бу эзгу, бетакрор анъаналаримиз ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтиришда ўзига хос ибрат мактаби вазифасини ўтайди.

АлиёрРАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan