Бош саҳифа / Жамият / Термизлик коллекционер

Термизлик коллекционер

Машҳур британиялик драматург Бернард Шоу “Кимки ўзи севган, қадрлаган иши билан яшаса, у инсон бахтлидир”, деган эди.

Термизлик коллекционер Нарзулло Жўраев давлатларнинг танга пулларини ҳам, почта маркаларини тўплаш билан ҳам шуғулланмайди. Унинг хоббиси — велосипедларни йиғиш. Термиз шаҳридаги “Боғишамол” маҳалласида истиқомат қилувчи бу инсон дунё давлатларида турли йилларда ишлаб чиқарилган велосипедларни тўплаб келади. Велоколлекционернинг 20 йиллик шахсий коллекциясида ҳозирда бундан 82 йил илгари Англияда яратилган “Maestro” номли велосипед сақланмоқда. Шунингдек, 1974 йилда АҚШда йиғилган “Stram”, 1981 йил Австрияда ишлаб чиқарилган “Alpen”, 1986 йил АҚШда тайёрланган “Maxwell”, 1988 йилда Италияда ишланган “Formula”, 1990 йилда Австралияда ишлаб чиқарилган “Active” ҳамда 1991 йил Германияда ишланган “MC Kenzie” номли велосипедлар ҳам коллекциядан ўрин олган.

Суҳбат чоғида Нарзулла ака велосипедларнинг техник хусусиятлари ва имкониятлари билан батафсил таништириб, улар ёрдамида вилоятимизнинг тоғли Бойсун тумани Дарбанд қишлоғига саёҳатлар уюштирганини айтди. Яқин келажакда бундай саёҳатлар билан пойтахт Тошкентга, сўнгра Германия пойтахти Берлин шаҳрига бориш истагида эканлигини билдирди. Велосипед ишқибозлари ва меҳмонлар коллекция томошасига келишса, бундан, албатта, мамнун бўлишини алоҳида қайд этди.

Б. ГАДАЙШАЕВ,
ТерДУ немис тили
ва адабиёти кафедраси
ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Деновдаги 81-мактабга электрон доска ҳадя қилинди

O’zLiDeP Денов тумани Кенгаши депутати С.Рашидова «Қуёшли юрт» маҳалласидан сайланган. Бугунга қадар депутат маҳалладаги кўплаб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan