Бош саҳифа / Сиёсат / Термизда Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун логистика маркази ташкил этилади

Термизда Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун логистика маркази ташкил этилади

БМТ Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун Ўзбекистонда логистика марказини ташкил этади. Бу ҳақда БМТ расмийси Нью-Йоркда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

“Афғонистонда озиқ-овқат ёрдамига бўлган талаб ошганлиги сабабли БМТ Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги омборларда биринчи эҳтиёж маҳсулотлари захирасини кўпайтирмоқда. Асосий логистика маркази Термиз шаҳрида ташкил этилди”, – дейилади news.un.org сайтидаги хабарда.

Унда айтилишича, БМТ муассасалари Афғонистон вилоятларига гуманитар юкларни муваффақиятли етказиб берган.

Қайд этилишича, Женевада бўлиб ўтган конференция якунига кўра, донор мамлакатлар афғонистонликлар эҳтиёжи учун бир миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишни ваъда қилган. Бу БМТ сўраган миқдордан қарийб икки бараварга кўпдир.

Шунингдек,  маълумот берилишича, «Толибон» ҳаракати гуманитар операцияларни амалга ошириш учун шароит яратиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Манба: news.un.org/ru/story/2021/09/1409842

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Инсон манфаати — ислоҳотларнинг бош мезони

“Ўзгаларни ўзгартирмоқчи бўлган инсон, аввало, ўзини ўзгартириши лозим. Бунинг учун эса, аниқ мақсад, толмас ирода …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan