Бош саҳифа / Жамият / Термиз шаҳрига авиақатновлар ҳафтада уч кун

Термиз шаҳрига авиақатновлар ҳафтада уч кун

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида Термиз шаҳрига мунтазам қатновлар кўпайтирилишини эълон қилди.

Яъни 2021 йил 13 мартдан бошлаб Термизга қатновлар душанба, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

PS: Очиғи, авиақатновларнинг айниқса, Тошкент-Термиз йўналиши бўйлаб ҳафтасига бир марта қўйилгани кўпчилик учун ноқулайлик туғдираётгани ҳақидаги фикрларни кўп эшитамиз. Сабаби пойтхатдан келган ёки у ерга кетган киши бир-икки кунда қайтиши учун поезд ёки таксида қайтишга мажбур бўларди. Эндиликда, қатновларнинг ҳафтада уч кунга қўйилиши айни муддао бўлибди.  

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Деновдаги 81-мактабга электрон доска ҳадя қилинди

O’zLiDeP Денов тумани Кенгаши депутати С.Рашидова «Қуёшли юрт» маҳалласидан сайланган. Бугунга қадар депутат маҳалладаги кўплаб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan