Бош саҳифа / Жамият / Темир йўлдан ўтаётганда

Темир йўлдан ўтаётганда

Йўллар, излар бизларни учраштиради, оғиримизни енгил қилади. Йўллар бизга бекаму кўст хизмат қилиши учун белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш талаб қилинади. Масалан, йўлларнинг туташган жойлари — темир йўл кесишмаларида шундай тартиб-қоидалар борки, буни ҳайдовчи ёки машинист бўлишни ихтиёр этган шахсларга дастлабки кунданоқ тушунтирилади.

Мактаб ўқувчиларию, коллеж, олий ўқув юрти талабалари, корхона ишчилари, раҳбарлари, хуллас, барча-барчамиз йўловчи сифатида темир йўл кесишмаларидан ўтиш қонун-қоидаларидан хабардор бўлишимиз ҳам қарз, ҳам фарз. Корхонамиз жамоасининг асосий вазифаси поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Бунинг учун йил давомида темир йўлларни таъмирлаш ва ҳаракат белгиларини, йўл кесишмаларини қўриқлаш, лозим бўлганда рельсларни алмаштириш каби ишларни бажарамиз.

Бизнинг корхонамиз тасарруфидаги кесишмаларнинг 48 таси асосий темир йўлларда бўлиб, 7 таси қўриқланади, 41 таси қўриқланмайди. Бу қурилмалар биз хизмат кўрсатиб келаётган 216,8 километр темир йўл ичида жойлашган.

Темир йўл масофа корхонаси раҳбарияти, давлат назорат инспекцияси томонидан кесишмалардаги кўнгилсиз ҳодисалар содир этилмаслиги ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун амалий ишлар қилинмоқда. Масалан, шу йилнинг ўтган ўн икки ойида мактаб, маҳалла, ташкилот, фермер хўжаликларида ўнлаб тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди, бу тадбирларда 6502 киши қатнашди. Қолаверса, Термиз — Қумқўрғон, Термиз — Ғалаба, Термиз — Учқизил йўналишидаги 5 та қўриқланадиган темир йўл кесишмасида кесишмани тўсувчи қурилма (УЗП) ўрнатилди ва шу йилнинг 20 декабридан ишлаб бошлайди. Бу эса поездлар ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаб, қоидабузарликлар содир этилишининг олдини олади.

Мавриди келганда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, охирги вақтда Термиз — Қумқўрғон, Термиз — Болдир йўналишида темир йўл яқинида яшайдиган аҳоли томонидан чорва молларини боқиш ва қаровсиз қолдириш ёки ёш болаларга ишониб ташлаб кетиш ҳолатлари учраб турибди. Бунинг оқибатида моллар темир йўлга чиқиб, поездлар ҳаракатини қи- йинлаштирмоқда. Боз устига ушбу жойларда ёш болалар томонидан рельслар устига ҳар хил жисмларни қўйиб кетиш ҳоллари учраяпти.

Ваҳоланки, ҳозирги кунда Тошкент — Термиз йўналишида “Насаф” тезюрар электропоезди соатига 100 километрдан 120 километр тезликда шовқинсиз ҳаракатланмоқда. Аммо темир йўл атрофида яшовчи фуқароларимиз эътиборсизлиги кузатилаяпти. Бу эса ҳаракат хавфсизлигига хавф солиб, ёш болаларимиз ҳаётига рахна солишига сабаб бўлмоқда.

Энг ачинарлиси шундаки, темир йўлга яқин истиқомат қилаётган аҳоли темир йўллар атрофида чиқинди тўкиб, манзарани бузаяпти ва атроф-муҳитга зиён етказишмоқда. Темир йўл — ҳаммамизники. Қайсидир маънода ҳар биримиз темир йўл хизматидан фойдаланамиз. Бас, шундай экан, темир йўллар атрофини чиқиндихонага айлантирмаслик шарт.

Н. СОАТОВ,

Термиз темир йўл масофа корхонаси раҳбари

О. ҚУРБОННАЗАРОВ,

“Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси

Қашқадарё филиали бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan