Бош саҳифа / Жамият / Текширувчи текширишга қанчалик ҳақли?

Текширувчи текширишга қанчалик ҳақли?

Тадбиркорни ҳуда-беҳудага текшириш унинг фаолиятига халақит қилади, деган тушунча давлат раҳбари томонидан илгари сурилган эди. Бу бўйича муайян муддатга мораторий ҳам эълон қилинганди. Бироқ, бунинг моҳиятини англаб-англамаган айрим масъуллар ҳам учраб турибди.

Вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Денов туман филиали ер тузиш ва бино иншоат бўлими  мутахассиси М.Қаршиев ва “Ўздаверлойиҳа” институти вилоят бўлими мутахассиси Б.Шукуровлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонидан рухсат олмасдан 2020 йилнинг 28 май ва 3 июнь кунлари Денов туманида фаолият юритаётган “Авто олам класс” МЧЖ томонидан ер кодекси талабларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказади. Улар жамиятга тегишли ер майдонининг чегараларини ўлчаб, далолатномалар расмийлаштиради.

Ушбу ноқонуний текширишдан норози бўлган “Авто олам класс” МЧЖ раҳбари Ш.Қобилов вакиллик девонига ариза билан мурожаат қилди.  

Айтиш керакки, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги ПФ-5490-сон фармонида қонунчилик бузилиши ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида ёки назорат қилувчи органлар ташаббуси билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг хавф-таҳлили натижалари асосида ўтказиладиган текширувлар ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўтказилиши белгиланган.

  Юқоридагиларга кўра ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда  қонун ҳужжатларининг аниқланган  бузилишларини, уларга имкон берувчи  сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида Сурхондарё вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри бошқармаси бошлиғи А.Ғаниевга т а қ д и м н о м а киритилди..

Тақдимнома натижаси бўйича эса А.Ғаниев томонидан вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ходимларига интизомий жазо берилди. 

Шавкат Яхшиқулов,

Вакил девони бош инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan