Бош саҳифа / Таълим / Талабалар қувончи

Талабалар қувончи

ёки 35 фоиз контракт пули тўлаб берилди

Жорий ўқув йилида вилоятимизда жойлашган олий таълим муассасаларининг 71 нафар яхши баҳога ўқиган талабасига йиллик тўлов контракт суммасининг 35 фоиз қисми Ёшлар иттифоқи томонидан тўлаб берилди.

Ана шу ёшларнинг 4 нафари Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали талабасидир.

— Давлатимиз биз, ёшларга кенг имкониятлар бермоқда. Мен Ёшлар иттифоқининг бир қанча лойиҳаларида иштирок этдим. Фаоллигимни бугун эътироф этишди. Ота-онам жуда хурсанд, — дейди ТТА Термиз филиали талабаси Маржона Ғайбиллаева.

Тақдирлаш маросимида Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ш.Олимов ёшларга қарата шундай деди:

— Бугун 71 та оилада қувончли кун. Зеро тинимсиз меҳнатларингиз ўз самарасини бериб, ота-оналарингизга совға улашмоқдасиз.

С. НОРМУРОДОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

TARBIYA VA SAVIYA

“Gapni gapir uqqanga” degan donishmandlar. Donishlar teran ildizga egaki, uning aslini ham ko‘pchilik bilmaydi. Aytilgan …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan