Бош саҳифа / Спорт / Сурхонликлар ютуғи

Сурхонликлар ютуғи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан 2019 йил 12-14 ноябрь кунлари илк маротаба олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида “Дўстлик спартакиадаси” ташкил этилди. Ўтказилган спорт мусобақаларида педагоглар ўзаро куч синашдилар. Мусобақанинг республика босқичи Бухоро давлат университетида бўлиб ўтди. Спортнинг бадминтон, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ҳудудий босқич ғолиблари ўзаро беллашдилар. Вилоятимиз жамоаси стол тенниси бўйича эркаклар ўртасида 2-ўринни қўлга киритишди.

Шахмат бўйича эса воҳамиз жамоаси 25 очко билан 1-ўринни эгаллади.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Har bir yigitning uyida oti bo‘lsin”

‘‘Ot qadrini qaydan bilsin, ot minmagan erkaklar’’, deganida xonanda Toshpo‘lat Matkarimov nechog‘lik haq bo‘lganini bugun …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan