Бош саҳифа / Спорт / Спортчилар кенгашди

Спортчилар кенгашди

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан “Бошқарма тизимида кадрларга оид иш юритишни янада самарали йўлга қўйиш” борасида ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда жисмоний тарбия ва спорт тизимидаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатининг ходимлар бўйича инспектор ва иш юритувчилари иштирок этди.

Семинар давомида бугунги кунда қабул қилинаётган қонун ва қарорлар, хусусан, соҳага доир меъёрий ҳужжатларнинг юритилиш тартиби, унинг ижросини таъминлаш ва ижро-интизомига риоя қилиш механизм- лари тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Ўқув семинари ниҳоясида келгусида шу каби семинар-тренингларни шаҳар ва туманларда ҳам ташкил қилиш белгилаб олинди.

Д. БЕКНАЗАРОВА,
вилоят жисмоний
тарбия ва спорт
бошқармасининг кадрлар
билан ишлаш
бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Har bir yigitning uyida oti bo‘lsin”

‘‘Ot qadrini qaydan bilsin, ot minmagan erkaklar’’, deganida xonanda Toshpo‘lat Matkarimov nechog‘lik haq bo‘lganini bugun …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan