Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Соя ҳосилга кирди

Соя ҳосилга кирди

Шеробод туманининг “Ойинли” маҳалласи Бўстон ҳудудидаги “Сардорбек Султонбек” МЧЖ ҳамда “Бўстонсой” кўп тармоқли хусусий корхонасига қарашли ер майдонларида экилган соя ўсимлиги ҳосилга кирди, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Соядан 400 дан ортиқ хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Улар орасида энг қимматлиси оқсилдир. Соянинг дони таркибида 50 фоиз оқсил, 28 фоизгача мой бўлиб, оқсилидан экологик тоза сифатли мой, таркибида лецитин моддаси сақлайдиган тухум кукуни, қон плазмалари, кўзойнаклар учун сифатли линзалар олинади. Соядан совун, лок-бўёқ, пластмасса, плёнка ишлаб чиқаришда, кимё, тўқимачилик саноатида кенг фойдаланилади.

Қимматли озуқа эканлиги эса унинг аҳамиятини янада оширади. Чунончи, соядан шрот, кунжара олинади. Яшил пояси чорва учун тўйимли озиқадир. Кейинги пайтда сояга бўлган талаб кучайганининг сабаблари ҳам шунда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“To’palang”dan obi hayot keladi

Viloyatimizda aholini toza ichimlik suvi bilan ta’minlash eng muhim masalalardan. Zero, bugungi kunda viloyat aholisining …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan