Бош саҳифа / Жамият / Соғликда хўрлик йўқ

Соғликда хўрлик йўқ

Уйда оила аъзоларингиз соғ-саломат бўлишсагина кунингиз кундай ўтади. Ишда ҳам бемалол ишлайсиз. Акси бўлса, ҳаловатингизни йўқотасиз.

Бугун юртимизнинг турли гўшаларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ижтимоий қўллаб-қувватланиб, уларнинг оила аъзолари, фарзандларининг саломатлиги ҳақида ҳам қайғурилмоқда. Шу мақсадда Термиз халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш батальонида ташкил этилган тиббий кўрикда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва фарзандлари иштирок этишди.

Унда вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди мутахассислари батальон хизматчиларининг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тартибда тиббий кўрикдан ўтказиб, аниқланган касалликлар бўйича зарур тавсияларини беришди.

  • – Мен ҳам иккала фарзандим билан ушбу тиббий кўрикда иштирок этдим, — дейди Муҳайё Михлиева. — Бу ерда умумий қон таҳлилидан ташқари, гинеколог, невропатолог, логопед каби мутахассислар, шунингдек, УЗИ кўригидан ўтиш имкони пайдо бўлди. Муҳими, ўзим ва фарзандларим учун керакли тавсияларни олдим. Бизнинг саломатлигимизга беэътибор бўлмаган ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.  

Кўрик давомида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан 8 турдаги дори-дармон ҳамда гиеник воситалар ҳам бепул тарқатилди. Дори воситалари эндокринологик, офтальмологик, юқори нафас йўллари шамоллаши ва айрим ички касалликларга қарши бўлиб,  улар шундай хасталиги мавжуд фуқароларга берилди. Муҳими, бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси ҳарбий хизматчиларнинг оилаларида соғлом турмуш-тарзини яхшилашга қаратилган. Феруза Раҳмонқулова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan