Бош саҳифа / Жамият / Россиядаги сурхондарёликлар учун байрам дастурлари уюштирилди

Россиядаги сурхондарёликлар учун байрам дастурлари уюштирилди


Шу кунларда юртимизда мустақиллигимизга 30 йил тўлиши муносабати билан ҳудудларда байрам тадбирлари ўтказилаётган бир пайтда олисдаги юртдошларимиз ҳам эътибордан четда қолганлари йўқ.
Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Жасур Тўраев бошчилигидаги делегации Россия Федерациясида бўлиб, у ердаги воҳадошларимиз учун концерт дастурлари уюштиришди.

Делегация дастлаб, Сибир федерал округи Забайкалский ўлкасида жойлашган «Утокан тоғ-кон металлургия комбинати»да ишлаётган воҳадошларимиз билан учрашишди. Тадбирда Ўзбекистон Рспубликасининг Новосибирск шаҳридаги бош консули Т.Раҳмонов ҳам иштирок этди ва йиғилганларни байрам билан табриклади. Шундан сўнг, байрам дастури намойиш этилди. Дастур давомида санъаткорлар, бахшиларнинг чиқишлари барчага манзур бўлиб, рақсларга тушишди.
Бундай тадбирлар Новосибирк, Томск вилоятларида ҳам бўлиб ўтди.

Олис юртда юрган воҳадошларимизга бу чинакам байрам совғаси бўлди. Анчадан бери оиласи, яқинларини соғинганликлари боис ўзбекча янгараган қўшиқ, бахшиёна айтилган термалар соғинч туйғуларнинг ҳовурини босгандай бўлди. Бир пиёла чой устида қилинган суҳбатлар мусофир юртдошларимизнинг кўнглини тоғдек кўтарди.

Ф.Раҳмонқулова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Деновдаги 81-мактабга электрон доска ҳадя қилинди

O’zLiDeP Денов тумани Кенгаши депутати С.Рашидова «Қуёшли юрт» маҳалласидан сайланган. Бугунга қадар депутат маҳалладаги кўплаб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan