Бош саҳифа / Жамият / Ранглар жилоси

Ранглар жилоси

Термиз туманидаги 1-умумтаълим мактабида туман халқ таълими бўлими ва туман ногиронлар жамияти ҳамкорлигида “Рангин бўёқлар оламида” шиори остида кўрик-танлов ўтказилди.

Тумандаги мактабларда таълим-тарбия олаётган имконияти чекланган ўқувчилар турли мавзуларда расм чизиш бўйича беллашишди. Ғолиблик 22-умумтаълим мактаби 5-синф ўқувчиси Қувончбек Эшқувватовга насиб этди. Шунингдек, 7-синф ўқувчиси Раҳмон Холмуродов, 3-синф ўқувчиси Ҳакимжон Рўзиевлар чизган расмлар ҳам ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан юқори баҳоланди.

— Болажонларимизнинг руҳиятини кўтарадиган, ҳаётга нисбатан қизиқишини оширадиган бундай баҳслар тез-тез ўтказилса, иқтидорлилар сони янада ошади, — дейди туман ногиронлар жамияти раиси Асқар Раджабов.

Моҳира Қаршиева,
ТерДУ қошидаги академик
лицейи ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan