Бош саҳифа / Жамият / Рағбат муваффақиятга етаклайди

Рағбат муваффақиятга етаклайди

Денов туманида 374,178 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мавжуд 103 та МФЙларда фаолият олиб бораётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ходимлари маҳалла фаоллари ва посбонлари билан ҳамкорликда турли жиноятчиликларга қарши кураш бўйича кенг қамровли профилактик тадбирларни амалга ошириб келмоқдалар.

2018 йил давомида туман ҳудудида оммавий — сиёсий тадбирлар билан бирга мақсадли “Тозалаш — антитеррор”, “Орият”, “Қидирув”, “Тонг”, “Арсенал”, “Давомат”, “Қорадори” каби профилактик тадбирларда ҳам кенг жамоатчилик ва “Маҳалла посбони” жамоат тузилмалари вакиллари жалб этилди. Ушбу тадбирлар давомида 2 600 га яқин ҳуқуқбузарлик аниқланиб, маъмурий жазога тортилди. Ҳар битта маҳаллада ташкил этилган «Жамоатчилик масканлари» эса маҳаллалар осойишталигини сақлашда янада самара бермоқда.

— Профилактика инспекторларининг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорлигини кенг йўлга қўйиш учун тажрибали соҳа ходимлари иштирокида касб масъулияти ва маънавияти хусусида маҳорат мактабларини ташкил этиб борамиз. Таянч пунктларида тунги ва кундузги хизматни тўғри ташкил қилиш, ҳудудидаги вазиятни одилона баҳолай оладиган ходимларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратганмиз, — дейди туман ИИБ бошлиғи, подполковник Илҳом Юсупов.

Жиноятларни ўз вақтида очишда туман ИИБ ХПБ ТП профилактика инспекторларидан катта лейтенантлар А.Қулматов, А. Пардаев, капитан М.Қосимов, лейтенант А.Эргашев каби соҳа ходимлари ўрнак бўлиб келмоқда. “Водий” ва “Боғишамол” МФЙлари профилактика инспектори, катта лейтенант Илҳом Ҳамроев ҳам ана шундай намунали ёш ходимларидан.

— Ҳудудимда 7 802 нафар фуқаро истиқомат қилади. Кенг жамоатчилик билан яхши муносабатда бўлсангиз, ишингиз бароридан келади. Ҳар иккала маҳалла туманимизнинг намунали маҳаллаларидан. Айниқса, вояга етманганлар билан ишлашда ота-оналар ва мактаб жамоалари яқиндан ёрдам беришади. Президентимиз қарорига асосан профилактика инспекторлари қатори мен ҳам хизмат уйи ва автомашинага эга бўлдим, —дейди профилактика инспектори Илҳом Ҳамроев.

Айни пайтгача, туман ҳудудидаги барча маҳаллаларда хизмат олиб бораётган 61 нафар профилактика инспекторларини хизмат уй-жойлари билан таъминлаш белгиланган бўлиб, шундан 40 га яқин намунавий лойиҳалар асосида қурилган хизмат уйлари топширилди. Қолган хизмат уйларида қурилиш ишлари олиб борилмокда.

Қайси соҳа бўлмасин, рағбат муваффақиятга етаклайди. Юртимиз посбонларига кўрсатилаётган бу каби ғамғўрликлар замирида, аввало, халқимизнинг осойишта ҳаётини таъминлаш ва турли жиноятчиликларнинг олдини тезкор олишга қаратилган.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan