Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Қумқўрғонда эҳтиёжманд оилаларга бепул буғдой тарқатилмоқда

Қумқўрғонда эҳтиёжманд оилаларга бепул буғдой тарқатилмоқда

Қумқўрғон тумани миришкорлари жорий йилда 8 минг 183 гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос, тезпишар ғалла навларини парваришлаб, мўл ҳосил тўплади.

Ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан ўтказиб қабул пунктларига 18 минг 380 тоннадан зиёд товар дон топширилди. Шартномавий режадан ортиқ етиштирилган ҳосил фермерларнинг ўзида қолди.

Илғор ғаллакорлар кам таъминланган оилаларга моддий кўмак бериш учун уларнинг ҳар бирига бепул дон бериш таклифини илгари сурди. Бу ташаббус туман ҳокими Р.Ғаффоров томонидан қўллаб-қувватланиб, дастлабки кунда 519 та кам таъминланган оиланинг ҳар бирига 200–300 килограммдан бепул буғдой тарқатилди.

Манба: t.me/axborot_xizmati

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ангорда жун ва ипакчилик ривожлантирилади

Президентимиз жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan