Бош саҳифа / Спорт / Ғолиблар аниқланди

Ғолиблар аниқланди

Денов спорт ва педагогика коллежида “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида “дуатлон” спорт тури бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди. Унда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган йигит-қизлар ўз жисмоний имкониятларини синовдан ўтказдилар.

Ўғил болалар ўртасида Умид Қараев, қиз болалар ўртасида Жания Аҳназарова мутлақ ғолиб деб топилган бўлса, умумжамоа ҳисобида Термиз автомобиль мактаби биринчиликни қўлга киритди.

— “Дуатлон” спорт турини воҳамизда ҳам кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилган бугунги мусобақада ҳар томонлама кучли спортчилар иштирок этди, — дейди Ж. Аҳназарова. — Ғолиб бўлиш осон кечмади. Аммо шунга қарамай ўз олдимга фақат юқори марраларни мақсад қилиб ҳаракат қилдим. Мана натижа ёмон бўлмади.

Тадбир сўнггида ғолиб спортчи ва жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Har bir yigitning uyida oti bo‘lsin”

‘‘Ot qadrini qaydan bilsin, ot minmagan erkaklar’’, deganida xonanda Toshpo‘lat Matkarimov nechog‘lik haq bo‘lganini bugun …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan