Бош саҳифа / Жамият / Маҳорат машғулотда мустаҳкамланади

Маҳорат машғулотда мустаҳкамланади

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг тадбирлар режасига асосан округ ҳудудида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалардаги батальон, взвод  командирларининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарлари учун ўқув услубий йиғини ўтказилди.

Термиз дала ўқув палигонида бўлиб ўтган йиғин батальон, взвод командирларининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарлари шахсий таркибининг ахлоқий-рухий барқарорлигини таъминлаш, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотлари, жанговар хизмат вазифаларини бажаришда ҳарбий хизматчиларнинг аҳлоқий-руҳий тайёргарликларини самарали ташкил этиш мақсадида ташкил этилди.

Унда шунингдек, шахсий таркибнинг ижтимоий-маиший муаммоларини тинглаш, талаб ва эҳтиёжларини ўрганишга қаратилган машғулотлар ҳам олиб борилди.

Тадбирда Жануби-ҳарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, полковник Искандар Маллаев, округ ахлоқий-руҳий тайёргарлик бўлими бошлиғи, подполковник Аҳрор Жафаровлар йиғин иштирокчиларига тарбиявий ва мафкуравий ишлар йўналишида ўтказиладиган тадбирлар ва улар бўйича ҳисоботларни юбориш тартиби ва “Буюк саркардалар ҳарбий санъати” бўйича тавсиялар бериб ўтишди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,

Термиз гарнизони 

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan