Бош саҳифа / Жамият / “Кўзингни чиқмасдан қўри”

“Кўзингни чиқмасдан қўри”

Жорий йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида темир йўллар билан боғлиқ 11 та бахтсиз ҳодиса рўй берган. Минг афсуски, уларнинг барчаси нохуш ҳодиса — ўлим билан якунланган.

Қолаверса, вилоятимиз ҳудудидан ўтувчитемир йўлларда мавжуд қўриқланадиган ҳамда қўриқланмайдиган темир йўл кесишмаларида автотранспорт воситаларининг йўловчи ва юк поездлари билан 4марта тўқнашув юз берган. Темир йўл атрофида чорва молларини боқиш билан боғлиқҳуқуқбузарликлар 76 маротаба содир этилган бўлиб, уларга нисбатан тегишлитартибда чоралар кўрилди.

Албатта, бу нохуш ҳодисаларнинг юз бериши айрим фуқароларимизнинг эҳтиётсизлиги, темир йўл ва унинг кесишмалари атрофида нотўғри ҳаракатланиши оқибатида юзага келади. Бунинг олдини олиш учун эса соҳа ходимлари томонидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йил 8 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Темир йўл инфратузилмаларининг барқарор фаолият кўрсатишини, ишончли қўриқланишини таъминлашга қаратилган тезкор профилактик тадбирлар режаси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Раматов томонидан тасдиқланган “Юқори тезликда ҳаракатланиш темир йўл участкаларида хавфсизликни таъминлаш бўйича аниқ ҳаракатлар режаси” бўйича аҳоли билан учрашувлар ўтказилди. Хусусан, Шўрчи туманидаги “Оқтумшуқ”, “Толли”, “Дўстлик”, “Бобур”, Денов туманидаги “Намозгоҳ”, “Истиқбол” маҳаллаларида давра суҳбатлари ташкил этилиб, унда темир йўлларга яқин жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан темир йўл ускуналарига шикаст етказиш, ўзбошимчалик билан темир йўлларнинг белгиланмаган жойларидан кесиб ўтиш, қўриқланадиган ва қўриқланмайдиган темир йўл кесишмаларида автотранспорт воситаларининг йўловчи ва юк поездлари билан тўқнашиш ҳолатлари учраб турганлиги таъкидланиб, бунга мисоллар келтирилди.

Бахтиёр ПОРМОНОВ,

ИИВ транспортда жамоат хавфсизлигини

таъминлаш бошқармаси бошлиғи,

Шерали НОРОВ,

вилоят ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи, капитан

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan