Бош саҳифа / Жамият / Коронавирусга қарши кимлар эмаланади?

Коронавирусга қарши кимлар эмаланади?

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилги давлат дастурида режалаштирилган вазифаларга бағишланган йиғилишда коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарурлигини таъкидлаган эди. Айни вақтда оммавий эмлаш тадбирлари март ойида бошланиши кутилмоқда, дея хабар қилади kun.uz расмий сайти.

16 февраль куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассиси Вазира Муталова Ўзбекистонда 4 млн 112 минг 668 нафар аҳоли биринчи навбатда эмланиши ҳақида маълум қилди. Бу тоифага касаллик юқиш хавфи жуда юқори бўлганлар: 65 ёш ва ундан юқори ёшли кексалар, тиббиёт ходимлари, сурункали касалликка чалинганлар, ўқитувчилар, мактабгача таълим муассасаси ходимлари, қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари кириши айтилганди.

17 февраль куни Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини қўллашга рухсат берилгани, ушбу вакцинадан 1 млн доза ҳамда учинчи босқич синовлари Ўзбекистонда ўтказилган Хитой вакцинасидан 1 млн доза харид қилиниши ҳақида маълумот берди.

Яна Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков Ўзбекистонда биринчи навбатда, коронавирусга қарши вакцина олувчилар рўйхати кенгайгани ҳақида маълум қилган. Унинг маълум қилишича, журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари, жамоат транспорти ходимлари (метрополитен, темир йўл, аэропорт ходимлари), чет давлатларда таҳсил олувчи талабалар, меҳнат мигрантлари ҳам кетма-кетликда эмланади.

Хабарда юқорида саналган барча тоифадаги фуқароларни эмлаш бепул амалга оширилиши қайд этилган.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan