Бош саҳифа / Жамият / Янги ўқув йилидан хорижий тиллар ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

Янги ўқув йилидан хорижий тиллар ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

021 йил 19 майда давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сон қарори имзоланди.

 Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий вакиллари лавозимлари ташкил этилади.

Қарор билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

  • туманлар (шаҳарлар)да умумий ўрта таълим муассасалари негизида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган 207 та мактаблар ташкил этилади;
  • таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50% миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади;
  • умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчилари аттестация жараёнида малака синови учун максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича синовдан озод этилади;
  • умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида хорижий тилда мутахассислик фанларидан дарс берадиган В2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга ўқитувчиларига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган устамалар татбиқ этилади;
  • умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчиларига Давлат бюджетидан замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиши учун 1 млн сўмдан маблағлар ажратилади.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Президент соврини таъсис этилади.

Президент соврини учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида қуйидаги уч босқичда ташкил этилади:

  • I босқич – туман ва шаҳарларда ўтказилиб, ғолиблар 100 млн сўмгача;
  • II босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар 250 млн сўмгача; 
  • III босқич – республика миқёсида ўтказилиб, ғолиблар 500 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотланади.

2021/2022 ўқув йилида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларига қабул параметрлари 2 бараварга, давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари эса – 3 бараварга оширилади.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

  • хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган олий таълим муассасалари битирувчилари томонидан давлат аттестация имтиҳонларини топшириш билан бир қаторда ушбу таълим муассасалари ҳисобидан миллий ёки унга тенглаштирилган бошқа етакчи халқаро баҳолаш тизимлари орқали уларнинг билимлари даражасини аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади;
  • олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади.

2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида 1 маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20%гача қўшимча устама ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади.

2022 йилдан бошлаб давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма ҳисобланади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Natijalar ijobiy…

Chekkagina hududda joylashgan Termiz tumanidagi Kattaqum qishlog‘i ahlining shaharga chiqishi, bozor-o‘chargayu ishga otlanishi uchun birmuncha …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan