Бош саҳифа / Жамият / ЯНГИ БИНО АДОЛАТ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛСИН

ЯНГИ БИНО АДОЛАТ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛСИН

Судларнинг моддий-техник ҳолатини яхшилаш, судья ва суд ходимларининг ишлашлари учун муносиб шароитлар яратиш ҳукуматимизнинг доимий диққат эътиборида бўлиб келмоқда.

  «Мурод-кафолат» хусусий корхонаси томонидан намунавий лойиҳа асосида қуриб битказилган Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди биноси фойдаланишга топширилди. 

     Барча зарур шароитлар яратилган 2 қаватли суд биносида замонавий техника воситалари имкониятларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, бинога электрон табло ўрнатилиб, мазкур қурилма орқали фуқаролар суд томонидан чиқарилган якуний суд ҳужжатлари билан танишиш, улардан нусха олиши мумкин. Шунингдек, мазкур қурилма судларга электрон мурожаат қилиш, суд жараёни ҳақида маълумот олиш, жараённи онлайн кузатиш каби қулайликларни яратади. Бу судлар очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, одамларнинг вақтини тежашга хизмат қилади.

  • Замонавий талабларга мувофиқ келувчи янги биномизда видео

конференцалоқа воситалари билан таъминланган суд заллари, маслаҳатхона, адвокат ва прокурорлар учун хона, кутувчиларга қулайлик яратиш ва вақтидан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил этилган кутубхона ва кутиш зали ўрин олган, – дейди жиноий ишлар бўйича Шўрчи туман суди раиси М.Ҳакимов. – Видеоконференц алоқа тизими, инфокиоск, корпоратив тармоқлари каби замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган бинода суд тизимининг адолат мезонлари асосида фаолият юритишига хизмат қилади.

    Албатта, янги бинода фуқаролар учун ҳам шароитлар яратилган. Хусусан, кутиш зали, болалар ва тиббиёт хоналари фуқаролар хизматида.

Нигина ШОЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan