Бош саҳифа / Сиёсат / Ислоҳотлар тараққиётга хизмат қилади

Ислоҳотлар тараққиётга хизмат қилади

ПрезидентимизнингЎзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан “Билимлиавлод — буюк келажакнинг, тадбиркор халқ — фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорликэса тараққиётнинг кафолатидир” номли маърузасини телевидениедан катта қизиқишбилан эшитдик.

Унда таъкидланганидек, бош қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш фуқароларнинг шарафли бурчидир. Зеро, қонун устувор бўлган жамиятда ҳар томонлама ривожланиш, тараққиёт давом этади.

Инсон қадр-қимматини эъзозлаш, бунинг учун адолатни қарор топтиришга қодир бўлган одил судлов тизимини шакллантириш йўлида қилинаётган ишлар таҳсинга сазовор. Жумладан, шахсни айблашда қонунга зид усулда олинган маълумотлардан далил сифатида фойдаланганлик учун қатъий жавобгарлик белгиланди. Суд органлари, судьялар қонунга, одиллик тамойилларига қатъий амал қилиб, ўз вазифасини ҳалол ва виждонан адо этса, адолатга эришилади. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ушбу сўзларни таъкидлар экан, инсонпарварлик тамойили асосида мутлақо янги амалиёт жорий этилаётганига кўплаб мисоллар келтирди. Жумладан, жиноят йўлига адашиб кириб, қилмишига чин пушаймон бўлган шахслар Ёшлар иттифоқи, маҳалла ва хотин-қизлар қўмиталари кафиллигида жазодан озод қилинаётир. Қолаверса, Конституциямизнинг 26 йиллиги муносабати билан тузалиш йўлига қатъий ўтган ва айни пайтда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 136 нафар шахс Президент фармонига асосан авф этилди. Эътирофга лойиқ яна бир жиҳат шуки, диний экстремистик гуруҳларга алоқаси бор, деб назоратга олинган 20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”дан чиқарилди.

Адолат, очиқлик ва қонунийликни таъминлаш, сарсон-саргардон бўлиш ва ортиқча сарф-харажатга йўл қўймаслик мақсадида “электрон жиноят иши” ва “масофадан туриб сўроқ қилиш” тизимлари жорий этилаётир. Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш учун адвокатларнинг ваколатлари анча кенгайтирилди. Бу ҳақда маърузада алоҳида таъкидланди.

Энди бундан буён судьяликка номзодларни танлашда шахсий ва касбий сифатлари ўрганилади, хусусан, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда номзодларни судьялик лавозимига тавсия этиш тартиби қонун билан мустаҳкамланади. Судьяликка муносиб топилган номзодлар бир йил ўқитилиб, тайёр судья сифатида лавозимга тайинланиши, бунинг учун Судьялар олий кенгаши қошида судьялар олий мактабини ташкил этиш таъкидландики, бу ҳам суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар жараёни қизғин давом эттирилишидан далолатдир.

Яна бир муҳим масала — халқимизга хос бўлган инсонпарварлик ва бағрикенглик тамойиллари асосида жазони ўтаётган шахс- ларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш тизимини такомиллаштириш лозимлиги алоҳида айтилди. Аёнки, Конституциямизда барча фуқароларнинг таълим олиш ҳуқуқи кафолатланган. Шуни инобатга олган ҳолда маҳкум шахсларнинг келгусида ижтимоий ҳаётга мослашуви учун кўмак бериш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида масофадан туриб таълим олиш тизимини жорий этиш тавсия қилингани эътиборга моликдир. Шу пайтгача озодликдан маҳрум этилган шахслар сайловларда қатнашмасди. Президентимиз маърузасида озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг сайлаш ҳуқуқини чекловчи нормаларни келгусида халқаро меъёрлар асосида қайта кўриб чиқиш мувофиқлиги таъкидланди.

Маърузада фуқароларимиз тинчлиги, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида қабул қилинган қарорлардан сўнг кенг жамоатчилик иштироки билан жиноятчилик анча қисқаргани эътироф этилди. Бундан кейин ҳам бу иш давом эттирилиб, “хавфсиз шаҳар”, “хавфсиз ҳудуд” лойиҳаларида белгиланган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш, фуқароларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида прописка ва виза беришдаги муаммоларнинг бартараф этилгани, давлат ва жамият ривожига жиддий путур етказадиган хавф-коррупцияга қарши кескин курашиш, солиқ соҳасидаги эркинликлар ва имтиёзлар, пенсия таъминотидаги янгиликлар, мулк эгасига зарарнинг ўрнини тўлиқ қопламагунча давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш ва кўчмас мулкни бузиш тартиби бекор қилингани, шу билан бирга келгуси йилдан бошлаб тадбиркорларга бир қатор имтиёзлар берилиши таъкидландики, шубҳасиз бу халқимизнинг фаровон турмуш кечиришига хизмат қилади. Шунингдек, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни қатъий давом эттириш, туризм ва мактабгача таълимни ривожлантириш, истеъдодли кадрларни хорижий давлатларга юбориб ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича истиқболдаги режалар баён этилди.

Президентимиз ишсизлар сонини қисқартириш ҳақида гапирар экан, битта ишсиз одам — ўнта муаммони юзага чиқаришини таъкидлаб, иш ўринларини кўпайтириш бугуннинг долзарб муаммоси эканлигини алоҳида қайд этди. Бунинг учун жойларда ортиқча мажлисбозликни кескин камайтириб, кўпроқ амалий ишларга ўтиш ва аниқ натижа билан шуғулланиш лозим. Президент таъкидлаганидек, халқимизнинг фаровон ҳаётини, фарзандларимизнинг ёрқин келажагини таъминлаш учун ҳам барча бир тану бир жон бўлиб меҳнат қилмоғи шарт.

С. НОМОЗОВ,
Иқтисодий жиноятларга қаршикурашиш Департаментивилоят бошқармаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун логистика маркази ташкил этилади

БМТ Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун Ўзбекистонда логистика марказини ташкил этади. Бу ҳақда БМТ расмийси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan