Бош саҳифа / Сиёсат / Ишончли вакил журналистлар учун брифинг ўтказди

Ишончли вакил журналистлар учун брифинг ўтказди

Хабарингиз бор, 20 сентябрдан Президентликка номзодларнинг сайловолди тарғиботига рухсат берилди. Шу муносабат билан ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши воҳалик журналистлар ва блогерлар учун брифинг ташкил қилди.


Партиянинг вилоят Кенгаши вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзоднинг Сурхондарё вилояти бўйича ишончли вакили таништирилиб, унинг сайловолди таршвиқот даврида амалга оширадиган вазифалари хусусида маълумот берилди.

Сайлов комиссиясининг шу йил 15 сентябрдаги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш. М. Мирзиёевнинг Сурхондарё вилояти бўйича ишончли вакили сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Абдулхаким Эшмуратов рўйхатга олинган. Жорий йилнинг 22 сентябридан бошлаб ишончли вакил сайлов кампаниясини ўтказишда номзодга кўмаклашиши ва жойларда аҳоли билан учрашувлар ўтказиши маълум қилинди. 30 кун давом этадиган фаолияти орқали ишончли вакил сайловнинг демократик асосларда, очиқлик ва адолат тамойилларига мос равишда ўтишига баҳоли қудрат ҳисса қўшади.

Эслатиб ўтамиз, сайловга бир кун қолганида, яъни шу йил 22 октябрь куни номзоднинг ишончли вакили сифатидаги фаолияти якунланади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Инсон манфаати — ислоҳотларнинг бош мезони

“Ўзгаларни ўзгартирмоқчи бўлган инсон, аввало, ўзини ўзгартириши лозим. Бунинг учун эса, аниқ мақсад, толмас ирода …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan