Бош саҳифа / Таълим / Инглизча сабоқ

Инглизча сабоқ

Бугун ўқувчи-ёшларга чет тилларни ўргатиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда мактабимизда ҳам биринчи синфдан бошлаб инглиз тилида таълим бериш йўлга қўйилган.

Инглиз тилида “Magic watermelon” (сеҳрли тарвузча) мавзусида очиқ дарс ҳам ташкил этилди. Goodmorning қўшиғи билан бошланган дарсда ўқувчиларнинг руҳиятида кўтаринкилик борлиги сезилиб турди. Хусусан, синфхонадаги эртак қаҳрамонларининг суратлари ва уларнинг номлари ёзилган кўргазмали материаллар, инглиз тили луғатидан жой олган турли хил тарқатмали материаллар ҳамда инглизча қўшиқ куйлаш орқали тил муҳити яратилди. Ўқувчилар тўрт гуруҳга бўлинди. “Klaster” усулида “Golden watermelon” (олтин тарвузча) эртагидаги янги сўзлар ўқувчилар онгига мустаҳкамланди. Унда болажонлар эртак қаҳрамонлари номларини бармоқлаб бирма бир санашди. Биринчи гуруҳ меваларнинг инглизча номини кўпроқ топган бўлса, яна бир гуруҳдаги болалар сабзавотларнинг номини санаб берди.

“Magic watermelon” (сеҳрли тарвузча) мавзуси ўқувчиларга кўргазмалар асосида тушунтирилгандан сўнг, ерёнғоқли конфетларни ейиш мусобақаси ташкил этилди. Бунда ўқувчилар ўзлари еган ерёнғоқнинг рангини инглизчалаб айтиб, кейин оғзига солади. Бу ўйинда “fruits” (мевалар) жамоасидаги болалар ғолиб бўлди. Дарс жараёнининг ҳаракатли кўргазмалар, ўйинлар орқали ўтилиши 1-синф болаларининг инглиз тилини яхши ўзлаштириши учун яхши самара бераяпти. Дарсда турли хил расмларни ранглар билан бўяш ишлари ҳам амалга оширилди. Натижада ўқувчилар уй деразасининг ранги қандай, жиҳозларининг ранги қайси рангда бўялишини мустақил равишда топади.

Очиқ дарснинг яна бир муҳим томони шунда бўлдики, ҳар бир ўқувчи эртак қаҳрамонларига мос кийиниб, уларнинг хатти-ҳаракатларини, сўзларини инглизча талаффузда саҳна кўриниши орқали кўрсатиб берди.

Бу тарзда ўтиладиган ноанъанавий дарслар ўқувчи-ёшларнинг дарсга бўлган қизиқишини ошириш баробарида, инглиз тилини пухта ўзлаштиришига хизмат қилади.

Гулноза Искандарова,
Қумқўрғон тумани 33-умумтаълим
мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

TARBIYA VA SAVIYA

“Gapni gapir uqqanga” degan donishmandlar. Donishlar teran ildizga egaki, uning aslini ham ko‘pchilik bilmaydi. Aytilgan …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan