Бош саҳифа / Спорт / Хотира турнири

Хотира турнири

Сурхон воҳаси азал-азалдан ўзининг номдор полвонлари билан донг тарат-ган. Тўйлар, сайиллар асло кураш мусобақаларисиз ўтмаган.

Ўзбек курашининг оммавийлигини таъминлаш мақсадида бугунги кунда мамлакатимизда кенг миқёсли тадбирларнинг уюштирилаётганлиги ўз мевасини бермоқда. Юртимиз ва жаҳон майдонларида бўлиб ўтаётган халқаро мусобақаларда полвонларимизнинг юксак чўққиларни забт этаётгани бунга ёрқин мисол бўла олади. Шу маънода, бугун ёшлар ўртасида курашни янада оммалаштириш борасида кўплаб мусобақалар уюштирилмоқда.

Термиз давлат университети қошидаги академик лицейда 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан талабалар ўртасида бўлиб ўтган миллий кураш бўйича хотира турнири ҳам бунинг амалий исботидир. Йигитлар билан бир қаторда қизлар ҳам ўз вазн тоифаларида бел олишдилар.

Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар натижасига кўра, қизлар ўртасида биринчиликни 50 килограмм вазнда Ҳабиба Тожиева қўлга киритган бўлса, эркаклар баҳсида Ҳабибулло Замонов (50 кг), Маҳмуд Рўзиев (60 кг), Ихтиёр Чўпон- қулов (66 кг), Азизбек Жўраев (73 кг) ларга тенг келадиган рақиб топилмади. Ғолиблар маъмурият томонидан мукофот ва эсдалик сов ғалари билан тақдирландилар.

Завқиддин АБДУҚАҲҲОРОВ,
академик лицейнинг маънавий маърифий
ишлар бўйича директор ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Har bir yigitning uyida oti bo‘lsin”

‘‘Ot qadrini qaydan bilsin, ot minmagan erkaklar’’, deganida xonanda Toshpo‘lat Matkarimov nechog‘lik haq bo‘lganini bugun …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan