Бош саҳифа / Жамият / Хизматдаги ходимларга автомобиль берилди

Хизматдаги ходимларга автомобиль берилди

Жиноятни жиловлашдан тортиб унинг олдини олишгача бўлган жараён ички ишлар ходимидан ҳушёрлик билан бирга, тезкорликни ҳам талаб қилади. Бунда албатта, ходимга яратилган қулайлик вазиятни назорат қилишга ва устунликка эришишга ёрдам беради.

Куни кеча Денов тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига хизматда фойдаланишлари учун 10 дона  «NEXIA-3» русумли автомобиллар топширилди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелда “2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинган. Унга кўра, тумандаги ИИО ФМБ ходимларининг бир гуруҳига хизмат автомобиллари топширилиши ҳам белгиланганди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Денов туманига хизмат кўрсатувчи Сурхондарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони 1-,2-отрядларига, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Патруль-пост хизмати 3 отряди ходимларига ҳамда Денов тумани бўйича ИИО ФМБ ходимларига автомобиллар тантанали равишда топширилди.

Топшириш маросимида ИИВ ўринбосари, генерал-майор Б.Мирзарахимов, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник А.Исмоилов иштирок этди.

Мазкур автомобиллар ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олишда ходимларнинг ишчанлигини оширишга ҳам хизмат қилади.

Феруза Раҳмонқулова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Деновдаги 81-мактабга электрон доска ҳадя қилинди

O’zLiDeP Денов тумани Кенгаши депутати С.Рашидова «Қуёшли юрт» маҳалласидан сайланган. Бугунга қадар депутат маҳалладаги кўплаб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan