Бош саҳифа / Таълим / “Ҳелладос”ни ўқиганмисиз?

“Ҳелладос”ни ўқиганмисиз?

Нодар Думбадзенинг “Ҳелладос” ҳикояси кўпчиликка таниш. Буни 5-синф адабиёт дасрлигида ўқиганмиз. Аммо, ундаги ғояни ўқувчи онгига сингдириш учун уни шунчаки гапириб беришнинг ўзи кифоя қилмайди. Негаки, бугунги болаларимиз замонага мос равишда фикрлайди ва янги мавзуни яхшироқ ўзлаштириш учун ўқитувчидан ҳам ана шундай замонавий ёндашувни талаб этади.

Бойсун туманидаги 1-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Сарвиноз Зарипова худди шундай йўл тутди. У 13-мактабдаги ўтган илмий-амалий семинарда 5-синф адабиёт фанидан Н. Думбадзенинг “Ҳелладос ҳикоясини ўрганиш” мавзусида ўтказган маҳорат дарси семинар қатнашчилари томонидан алоҳида эътироф этилди.

“Она тили ва адабиёт фанларини ўқитилишида рақамли таълим муҳити яъни ахборот технологияларидан фойдаланиш йўли” шиори остида ўтган илмий-амалий семинарда яна 6-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Муқаддас Эрмаматованинг “От сўз туркумини такрорлаш” мавзусида, 13-мактаб ўқитувчиси Дилшода Жабборованинг эса 7-синф она тили фанидан “Ёрдамчи сўзлар туркуми” мавзусида ўтган маҳорат дарслари наъмунали деб топилди. Уларни республика миқёсида оммалаштириладиган бўлди.

Манба: t.me/boysunaxborotxizmati

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

TARBIYA VA SAVIYA

“Gapni gapir uqqanga” degan donishmandlar. Donishlar teran ildizga egaki, uning aslini ham ko‘pchilik bilmaydi. Aytilgan …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan