Бош саҳифа / Сиёсат / Халқ депутатлари Cурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Cурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўрни бўшаб қолган депутатлари ўрнига янги депутат сайловларини ўтказиш тўғрисида

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида” ги қонуннинг 44-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

  1. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2017 йил 22 июлдаги 20-cеccияси қарорига асосан 16-Сурхон сайлов округидан депутат Аллабердиев Ҳасан Исмоилович вафот этганлиги сабабли, 15-Сина сайлов округидан депутат Шарипов Бахром Қурбонович, 33-Телпакчинор сайлов округидан депутат Тилабов Насрулла Тошмуратович, 41-Ободон сайлов округидан депутат Маматқулов Ҳайбулла Нарзуллаевич, 4-Бандихон сайлов округидан депутат Жумаев Олимжон Садуллоевичларнинг берган аризаларига мувофиқ депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 15-Сина, 16-Сурхон, 33- Телпакчинор, 41-Ободон ҳамда 4-Бандихон сайлов округларида бўшаб қолган ўринга янги депутат сайлови 2017 йил 20 август кунига белгилансин.
  3. Белгилаб қўйилсинки “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида” ги Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ 15-Сина, 16-Сурхон, 33- Телпакчинор, 41-Ободон ҳамда 4-Бандихон сайлов округларидаги бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови илгари ташкил этилган сайлов округлари томонидан сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида” ги Қонуни талабларига мувофиқ ўтказилади.
  4. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссия сининг ўрни бўшаб қолган депутатлар ўрнига сайлов ўтказиш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  5. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 15-Сина, 16-Сурхон, 33-Телпакчинор, 41-Ободон, 4-Бандихон сайлов округларига бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказишни Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида” ги Қонунлари талабларига амал қилган ҳолда ўтказишни таъминлаш юклатилсин.
  6. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати сайлови бўйича овоз бериш учун бюллетенлар нашр этиш ва жойларга етказиб бериш билан боғлиқ ишлар вилоят сайлов комиссиясининг 2014 йил 25 ноябрдаги “Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари сайловига доир сайлов бюллетени ва сайлов варақаси шаклларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 11-сонли қарорида белгиланган тартибда амалга оширилсин.
  7. Мазкур Қарор матбуотда эълон қилинсин.

Комиссия раиси:          Ш. БойҚулов

Термиз шаҳри,               2017 йил 24 июль

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун логистика маркази ташкил этилади

БМТ Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун Ўзбекистонда логистика марказини ташкил этади. Бу ҳақда БМТ расмийси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan