Бош саҳифа / Жамият / Ғўриндаги текстилда 650 нафар шерободлик меҳнат қилаяпти

Ғўриндаги текстилда 650 нафар шерободлик меҳнат қилаяпти

Шеробод туманидаги «Ғўрин» маҳалласи ҳудудида фаолият олиб бораётган “Шеробод текстил инвест” масъулияти чекланган жамияти айни пайтда бир йилда 14 минг тонна ип-калава йигириш қувватига эга. Мазкур текстил “Sax cluster” таркибидаги ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб, унда 650 нафар шерободликлар меҳнат қилишмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП Фракцияси раҳбари Актам Хаитов мазкур корхона фаолияти билан танишди. У ерда меҳнат қилаётган ишчиларга яратилган шароитлар ҳамда етиштирилаётган ип-калава маҳсулотининг тайёрланиш жараёни билан қизиқди.

— Ушбу корхонада 3 йилдан бери меҳнат қиламан, — дейди Жумагул Сайфиддинова. — Менинг вазифам лабораторияда пахта толасининг намлиги, нур қайтариш коэфициенти, пишиб етилганлик даражаси каби хусусиятларини тўлиқ текширувдан ўтказаман. Ушбу таҳлиллар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини белгилайди ва бу жиҳат экспортга йўналтиришда муҳим ҳисобланади.

Дарвоқе, текстиль корхонаси 2020 йилда 11, 239,524 АҚШ доллари миқдорида экспорт қилган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилнинг биринчи чорагида 8.159,18 АҚШ доллари миқдорига етди. Маҳсулотлар Россия, Туркия ҳамда Хитойга экспорт қилинмоқда. Айтиш керакки, “Sax cluster” таркибида 14 минг пахта толаси ишлаб чиқариш қувватига эга пахта заводи, зараркунандаларга қарши биомаҳсулот ишлаб чиқарадиган биофабрика, экспорт корхонаси, агрохизмат, тикувчилик фабрикаси ҳамда Қизириқ пахта заводи каби корхоналарни ўз атрофида жамлаган йирик кластер корхонаси ҳисобланади. Бу корхоналарда минглаб ёшларимиз, хотин-қизларимиз иш билан таъминланган.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Кимлардан уй-жой ижараси учун даромад солиғи ундирилмайди?

Жорий йил 14 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan