Бош саҳифа / Жамият / Германияда тажриба ўтаган талаба корхона очмоқчи

Германияда тажриба ўтаган талаба корхона очмоқчи

Унинг исми Алибек Абдуқаҳҳоров. Ҳозирда Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиалида таҳсил олади.


— 2019 йилнинг июнь-декабрь ойларида Германияда қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича малакамни ошириб қайтдим, — дейди Алибек Абдуқаҳҳоров. — Ҳозирда меваларни қуритиб, уларни ҳам экспорт қиладиган корхона очиш ниятидаман. Бу бўйича Германиядагилар билан шартнома ҳам тузиш имконига эгаман. Лойиҳа ва бизнес-режам тайёр. Бунинг учун менга корхона биносини қуриш учун ер ва кредит зарур. Бу бўйича вилоят ҳокими Т.Боболовга мурожаат қилдим ва Термиз шаҳар ҳокими И.Худойбердиев менга кичик саноат зонасидан ер кўрсатадиган бўлди.


Термиз шаҳридаги Имом Термизий илмий-тадқиқот марказида бўлиб ўтган вилоятдаги 4 та сектор раҳбарлари ҳамда ёшлар учрашувида кўплаб ўғил-қизларимизнинг мурожаат ва таклифлари қўллаб-қувватланди.


Айни пайтда Савдо саноат палатаси томонидан касбга ўқитилаётган ёшларга ўқув курси сертификатини олиши билан имтиёзли кредит ажратилиши, айримларига ўз йўналиши бўйича ишлаши учун кўмак берилиши, яна тадбиркорлик қилиш, кичик ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда хусусий боғча қуриш учун ер ва кредитлар ажратилиши билан боғлиқ масалалар ҳал бўлди.


— Дори-дармон, биологик фаол қўшимчалар ва шарбатлар ишлаб
чиқариш учун 10 сотих ер майдони ажратилишида ёрдам сўрадим, — дейди Музаффар Бўронов. — Кичик саноат зонасидан менга ҳам ер ажратиладиган бўлди.
Яна мурожаатчилар орасида Наталия Рахимжонова тарбиячи, Бехзод Қобилов “Микрокредит банк” АТ агенти сифатида ишга олинадиган бўлишди.


— Электромобиллар ишлаб чиқаришга қизиқаман, — дейди 3-мактаб ўқувчиси Баҳриддин Эркинов. — Электро скутер, велосипедларни ўзим ясаганман. Уларни кўргазмаларда намойиш қилишда ёрдам беришларини сўрадим. Рад этишмаганидан хурсандман.
Феруза Раҳмонқулова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan