Бош саҳифа / Жамият / Фестиваль якунлари муҳокамада

Фестиваль якунлари муҳокамада

Вилоят ҳокимлигида “Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивали якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими фестивалга 14 та хориж ва қўшни давлатлардан 172 нафар меҳмон келганини, фестивалнинг асосий тадбирларида расмий равишда  117 минг нафар киши иштирок этганини таъкидлади.

Жумладан, Франциядан 24 нафар, Швейцариядан 22 нафар, Германия ва Италия давлатларидан 17 нафардан, Афғонистондан 18 нафар,  Хитой ва Қозоғистон давлатларидан 2 нафардан, Америка ва Исроил давлатларидан 1 нафардан сайёҳлар, бундан ташқари, Швейцария, Буюк Британия давлатлари элчилари, БМТ ва Франция ривожланиш агентлигининг Ўзбекистондаги вакиллари оилавий, шунингдек, Афғонистоннинг Балх вилоятидан 9 нафар, Тожикистон Республикаси Хатлон вилоятидан 17 нафар ва Турсунзода шаҳридан 16 нафар расмий делегация аъзолари келганлигини қайд этди.

Шунингдек, Тошкентдан, Тожикистондан таниқли санъаткорлар келганлиги, мушакбозлик ҳамда миллий спорт ўйинлари ташкил этилганини эътироф этди.

Шу билан бирга вилоят ташкилий қўмитаси томонидан “Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивалини ўтказишда айрим ташкилот ва ҳокимликлар томонидан ташкилий ишлар амалга оширилмаганлиги, фестиваль шукуҳи Бойсун туман марказида ва чегара ҳудудларида сезилмаганлиги, иштирокчилар тўғри жойлаштирилмаганлиги, фуқароларни олиб келиш ва олиб кетиш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги ва бошқа бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги танқид қилинди.

Йиғилишда билдирилган таклиф ва тав-сиялар муҳокама қилиниб, кейинги йил ўтказиладиган фестивалга ҳозирдан тайёргарлик кўриш, меҳмонхоналар, айниқса, уй меҳмонхоналарни кўпайтиришга ҳамда улардаги шароитларни яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш борасида тегишли ташкилот раҳбарлари, масъул ходимларга топшириқлар берилди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan