Бош саҳифа / Жамият / Фахрийлар ҳузурида

Фахрийлар ҳузурида

Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида асосан кексалар, аёллар ва ёшлар ана шу аянчили дамларнинг оғир заҳматини тортгани, фронт учун зарур озиқ-овқат, кийим-кечак етказиб берганини яхши биламиз. Термиз шаҳридаги “Каттабоғ” маҳалласида яшовчи Тоғай Холиёров ҳам уруш йиллари 14 ёшли ўспирин эди. Шундай синовли йилларда тобланган Тоғай Холиёров кейинчалик ҳарбийлик касбида самарали фаолият юритди ва хизматлари муносиб баҳоланди. Бугун эса фарзанд лари ва набиралари орасида қарилик гаштини сурмоқда. Термиз археология музейи ходимлари Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан уруш фахрийси хонадонида бўлиб, ўша йилларни хотирлашди. Мароқли кечган суҳбатда фахрий отахон бугунги кунларнинг қадрига етиш, Ватан хизматига доим камарбаста бўлиш ҳақида гапирди. Музей маъмурияти байрам муносабати билан Тоғай бобога эсдалик совғаларини топширди.

А.АБДУЛЛАЕВ, Р.ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Термиз археология музейи ходимлари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan