Бош саҳифа / Жамият / Элга манзур буюмлар

Элга манзур буюмлар

Узун ўрмон хўжалигида ўрмон билан қопланган майдонлар 134 минг гектардан ошиқ. Соҳа ходимлари ҳар йили қуриган дарахтлар, уларнинг шох-шаббаларидан аҳолига сотиш учун ўтин тайёрлашади. Бир қисми эса ўрмон хўжалиги марказида очилган устахонада қайта ишланиб, дурадгорлар томонидан замонавий дастгоҳлар ёрдамида стол, стул, эшик ва дераза ромлари, диван-кроват, шунингдек, уй-рўзғор учун зарур бешик, ўқлов, элак, оштахта ва бошқа буюмлар тайёрланаяпти. Бу иш билан шуғулланаётган ўрмончилар ҳам ишли, ҳам даромадли бўлишмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Деновдаги 81-мактабга электрон доска ҳадя қилинди

O’zLiDeP Денов тумани Кенгаши депутати С.Рашидова «Қуёшли юрт» маҳалласидан сайланган. Бугунга қадар депутат маҳалладаги кўплаб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan