Бош саҳифа / Сиёсат / Экологик партия конференцияси

Экологик партия конференцияси

Термиз шаҳридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида Ўзбекистон Экологик партияси вилоят ҳудудий партия ташкилотининг конференцияси бўлиб ўтди.

Унда экология ва соғ лиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб бораётган муассасалар, жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ва экспертлар, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Абдураҳим Қурбонов конференцияни очиб берди.

Шунингдек, сўзга чиққанлар экологик партия олдида турган катта ва масъулиятли ишлар ҳақида тўхталиб, мақсадга эришиш ва партия дас турий вазифаларини ҳал этиш учун жойларда қилинадиган ишлар хусусида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Конференцияда Ўзбекистон Экологик партияси вилоят Кенгаши раиси этиб, бир овоздан Иброҳим Ёқубов сайланди.

Конференцияда кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Холсоат ТЎРАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун логистика маркази ташкил этилади

БМТ Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун Ўзбекистонда логистика марказини ташкил этади. Бу ҳақда БМТ расмийси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan