Бош саҳифа / Жамият / Ечимга элтувчи йўл

Ечимга элтувчи йўл

Шўрчи туман ҳокими иштирокида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида туман хотин-қизлари ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида матбуот анжумани ўтказилди.

  • — Туманимиздаги 30 ёшдан юқори бўлган, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, бандлигини таъминлашга эҳтиёжи бўлган 1323 нафар ижтимоий аҳволи оғир даражадаги аёллар 9 тоифага ажратилган ҳолда “Аёллар дафтари”га киритилди – дейди туман ҳокими Бахтиёр Худойберганов. — Бугунги кунгача “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг 49 нафари ишга жойлаштирилди 115 нафари касб-ҳунарга ўқитилди. Боқувчисини йўқотган 173 нафар аёлга амалий ёрдам кўрсатилган. “Аёллар дафтари”даги 73 нафар аёлга 1 млрд 463 млн 70 минг сўм кредит чиқарилди. Айни вақтда улар тикувчилик, пазандачилик, асаларичилик, паррандачилик билан шуғулланаётганлар қаторида мўъжазгина томорқасида иссиқхона ташкил қилганлари ва гўзаллик салони фаолиятини йўлга қўйганлари ҳам бор.

     “Аёллар дафтари”нинг юритилиши бўйича ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида махсус ишчи гуруҳ шакллантирилган. Гуруҳ вакиллари аёлларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга кўмак бериш мақсадида сўровномаларни тўлдирмоқда. Бунинг натижасида аёлларни қийнаётган турли соҳалардаги чигалликлар ўз ечимини топади. Ҳар бир аёл-қиз ҳаётнинг барча поғоналарида қоқилмасдан, тетик қадам ташлаши учун имконият эшиклари очилади.

Тикувчилик фаолияти билан 4 йилдан буён шуғулланаётган Дилфуза Бобохонова туманинг “Оққўрғон” маҳалласида истиқомат қилади. “Маҳаллабай” ўрганиш натижасида “Аёллар дафтари”га киритилган Дилфуза Бобохонова имтиёзли кредит олиб, иш фаолиятини бошлади. Бунинг натижасида эса 3 нафар маҳалладоши доимий иш билан таъминланди.

Дафтар рўйхати бўлган “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи Марҳабо Ҳамзаева олган кредити ҳисобидан ўзи билан бир қаторда, ишсиз бўлган икки нафар қизини ҳам бандлигини таъминлади.

— Миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида чопон тикиб сотаман, — дейди “Ёшғайрат” маҳалласида яшовчи  Моҳира Эшбоева. –Банкдан хомашё сотиб олиш учун имтиёзли 15 миллион сўм кредит олдим. 3 нафар маҳалладошимни иш билан таъминладим. Келгусида фаолиятимни кенгайтириб, яна 5 нафар янги иш ўрни яратишни режалаштиряпман.

        Тумандаги Алишер Навоий номидаги маҳаллада яшовчи Назира Муродова банкдан олган 30 млн сўм кредити ҳисобидан маҳалла марказида “Гўзаллик салон”и фаолиятини йўлга қўйди.

Ёшларни ишли қилиш осонмас

Анкета сўровномалари тўлдирилиш орқали “Ёшлар дафтари”га киритилган 4 592 нафар ёшни ишли қилиш учун имкон изланаяпти.

— “1+1” дастури асосида тумандаги 323 нафар ёш тадбиркор ва уста ҳунармандларга бириктирилди, — дейди туман ҳокими Б.Худойберганов. — «Устоз-шогирд» анъанаси доирасида уста-ҳунармандларга бириктирилган ёшларимиз темир буюмларга ишлов бериш, гиламдўзлик сирларини мукаммал ўрганишмоқда. “Ёшлар дафтари”га киритилган жами 98 нафар ёшга кредит маблағлари ҳам ажратилди. Деҳқончилик билан шуғулланиш истагидаги 1 087  нафар ёшга 20 сотихдан 222 гектар ер майдони ажратилди.

      Муҳими, туман раҳбари ёшлар ва хотин-қизларни банд қилиш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш йўналишларида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш йўлида сидқидилдан меҳнат қилишни мақсад қилган. Айни пайтда бу борадаги ишларни жадаллаштириш ҳаракатида.

             Матбуот анжумани давомида туманда қилинаётган ана шундай амалий ишлар хусусида батафсил маълумот берилди. Иштирокчиларнинг саволлари ҳам жавобсиз қолмади.

Нигина ШОЕВА,

туман ҳокимининг матбуот котиби,

ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan