Бош саҳифа / Сиёсат / Депутат фаолиятидан

Депутат фаолиятидан

 Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Ботир Мардаев Термиз туманида бўлди.

Даставвал, туман халқ таълими, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари раҳбарлари билан учрашиб, ижтимоий соҳадаги муаммо ва таклифлар бўйича кенгашиб олинди.

Туманда 62 та мактабгача таълим ташкилоти, 28 та умумтаълим мактаби, 9 та соғлиқни сақлаш муассасаси, 1 та касб-ҳунар мактаби ҳамда Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали фаолият юритади. Шунингдек, туманда спорт, мусиқа ва санъат, “Баркамол авлод” болалар мактаблари ўқувчи ёшлар учун хизмат қилиб келмоқда.

Туманда 3-7 ёшдаги болалар 6989 нафарни ташкил этади. Шундан, 5200 нафари ёки 72,4 фоиз болалар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ишлар билан жойида танишиш мақсадида депутат Б.Мардаев тумандаги 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлди.

Ташкилотдаги муаммо ва камчиликлар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Шундан сўнг, депутат туманда жойлашган, ҳозирги кунда 20 та таълим йўналишида 2195 нафар талаба таҳсил олаётган Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида бўлди. Мазкур олий таълим муассасаси фаолияти билан танишар экан, депутат муассаса фаолиятини самарали ташкил этиш, ўқув-лаборатория жиҳозларидан самарали фойдаланган ҳолда талабаларга сифатли таълим бериш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

Манба: https://t.me/bmardayev

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун логистика маркази ташкил этилади

БМТ Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун Ўзбекистонда логистика марказини ташкил этади. Бу ҳақда БМТ расмийси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan