Бош саҳифа / Жамият / Деновда янги от спорти мажмуаси

Деновда янги от спорти мажмуаси

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги Хайробод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда  ҳарбий отлиқ бўлинмаларнинг машғулот ўтказиши учун мўлжалланган от спорти  мажмуаси ишга тушди.

 Мажмуанинг очилиш маросимида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, вилоят ҳокими ўринбосари, Денов тумани ҳокими ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Сўз олганлар томонидан ҳарбий қисмларда от спортини янада ривожлантириш, ҳар бир юрт ўғлони от минишни билиш ва тоғли ҳудудларда от миниш санъатини мукаммал ўрганиши лозимлиги таъкидланди.

Тадбир давомида Денов тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби от спорти ўқувчилари ва ҳарбий қисм отлиқ бўлинмаларининг чиқишлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят Кенгаши  томонидан ташкил этилган авто, спорт техникаларининг кўргазмаси шу жумладан, багги, картинг, мотоцикллар, спорт велосипедлари қатнашчиларнинг эътиборидан четда қолмади. 

Шунингдек, ҳарбий оркестр ва ҳаваскор бахшилар томонидан ижро этилган кўй-қўшиқлар, ҳарбийларнинг қўл жанги намойишлари ҳамда ҳудуддаги Амир Темур маҳалласи фолклор ижодкорларининг лапар ва айтишувлари, сурхон этномаданиятини акс эттирувчи кўргазмали чиқишлари йиғилганларда катта таасурот қолдирди.

Албатта ушбу мажмуанинг барпо этилгани ҳудудаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ватан посбонларининг чавандозлик сирларини пухта эгаллаши ва фаолиятининг янада юксалишига хизмат қилади.

Акбар АҲМЕДОВ,

Термиз гарнизони, III даражали сержант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan