Бош саҳифа / Адабиёт / Бойсунга сув келар

Бойсунга сув келар

Эзгулик йўлига айлагай дармон,
Юртимиз тинч бўлар, мусаффо осмон.
Дўстлар, қўл очайлик фақат дуога,
Юртбошимиз бўлсин доимо омон.

Дўстлар қаранг, юртда улкан янгилик,
Порлоқ келажакка бошлар якдиллик.
Сарбон деганлари шундайин бўлар,
Ҳамиша халқининг ғамида юрар.

Бойсунга сув келар яшнайди ҳаёт,
Қақраган замин ҳам топади нажот.
Ёшу кексаларнинг кўнгли бўлар шод,
Доно раҳнамони алқар умрбод!

Асрор ТУРСУНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ЮРАКДАГИ САНЧИҚ

Мана, бир ой бўлдики, Облоқул муаллимнинг на уйқусида, на юриш-туришида ҳаловат бор. Мусофирликнинг ўйдим-чуқур кўчаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan