Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Боғдан 80 тонна олма

Боғдан 80 тонна олма

Сариосиё туманидаги “Боғу бўстон” кўп тармоқли фермер хўжалигига тажрибали боғбон Носирхон Тўрақулов узоқ йил раҳбарлик қилди. У эккан олма дарахтлари меваси ўзининг ширинлиги, хуштаъмлиги билан довруғ таратди. Бугун ана шу олмазорга Носирхон отанинг невараси Зокирхон Тўрақулов раҳбар. Тўқсон бир ёшли отахон Носирхон Тўрақулов эса неварасига маслаҳатчи.

Жорий йилда боғбонлар 15 гектар олмазордан 80 тоннадан кўпроқ ҳосил йиғиб олишди. Боғбонлар йиғиштириб олинган ҳосилнинг бир қисмини қўни-қўшниларга, маҳалладошларга, кам таъминланган оилаларга улашишди. 70 тонна олма эса совутгичли омборхонада сақланиб, пешма-пеш сотилаяпти.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“To’palang”dan obi hayot keladi

Viloyatimizda aholini toza ichimlik suvi bilan ta’minlash eng muhim masalalardan. Zero, bugungi kunda viloyat aholisining …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan